14:24 / 03.07.2024
40

Санэпидқўмита: “One Chip Challenge” чипсининг хавфсизлиги текширилмаган

Санэпидқўмита: “One Chip Challenge” чипсининг хавфсизлиги текширилмаган
Фото: Sarah Dussault/MediaNews Group/The Mercury News via Getty Images
Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида “One Chip Challenge” чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани, бу эса саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.

Фуқароларимизни “Ушбу маҳсулот Ўзбекистонга ҳам олиб келинганми?”, “Маҳсулотга Санэпидқўмита томонидан санитария-эпидемиологик хулоса берилганми?” деган саволлар келиб тушмоқда.

Санэпидқўмита томонидан “One Chip Challenge” маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаганлигини, шу билан бирга ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонидан мурожаат ҳам бўлмаганлигини маълум қиламиз
”, дейилади муносабатда.

Санэпидқўмита фуқаролардан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид ва истеъмол қилмасликни сўраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Санэпидқўмита: “One Chip Challenge” чипсининг хавфсизлиги текширилмаган