Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий чоралар ва уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиблигини ўрганди ва уларни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.
Қайд этилишича, бугунги кунда маъмурий жарималар миқдорини белгилаш механизмларининг йўқлиги содир этилган ҳуқуқбузарликка номутаносиб бўлган жарима солинишига сабаб бўлмоқда. Ушбу йўналиш тартибга солинмаганлиги боис манфаатдор давлат органлари томонидан жарималар миқдорини қайта кўриб чиқишга доир қонун лойиҳаларини ташаббускорлик билан ишлаб чиқиш ҳолатлари кўпайиб кетди.
Масалан, автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтирганлик учун назарда тутилган 8,5 миллион сўмлик жарима белгиланганда, рухсатноманинг нархи 11-13 миллион сўм бўлган. Бугунги кунда рухсатнома 2,7 миллион сўм этиб белгиланган, аммо жарима миқдори ўзгаришсиз қолмоқда.
Қозоғистонда автомобиль ойнасини қорайтирганлик учун ўрнатилган жарима 468 минг сўмни, Россияда — 60 минг сўмни, Беларусда — 138 минг сўмни ташкил қилади.
“Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлиги билан боғлиқ қоидабузарликлар автомобиль ойналарини рухсатномасиз қорайтириш учун белгиланган жарималардан устуворлик жиҳатидан муҳимроқ ҳисобланади”, дейилади агентлик хабарда.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари, шу жумладан, инсон ўлимига олиб келаётган ЙТҲлар сони кўпайиб бормоқда (2023 йилда 9839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, шулардан 9209 тасида фуқаролар жабр кўрган бўлиб, 2282 таси одам ўлимига сабаб бўлган).
Агентлик фуқаролар соғлиғи ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита дахлдор бўлган ЙТҲлар учун белгиланган жарималарни қайта кўриб чиқиш ва оғирлаштириш зарур, деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда пиёдалар йўлакларида транспорт воситаларида ҳаракатланиш 170 минг сўм, пиёдалар йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши 113 минг сўм жаримага сабаб бўлади.
Пиёдани ўтказиб юбормаганлик учун белгиланган жарима миқдори
- Германияда —1,1 миллион сўм;
- Буюк Британияда — 1,6 миллион сўм;
- Францияда — 1,85 миллион сўм;
- БААда — 1,7 миллион сўмни ташкил этади.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор мамлакатларда (Беларусь, Латвия, Қозоғистон, Россия, Германия, Италия) маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институти жорий қилинган. “Огоҳлантириш” жисмоний ва юридик шахсларнинг соғлиғи, ҳаёти ва мулкига, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади.
Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (23-модда) мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун 7 турдаги маъмурий жазо қўлланилиши мумкин. Бироқ маъмурий жазо тури сифатида “огоҳлантириш” қўлланилмайди.
Шу муносабат билан Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:
- жорий маъмурий жарималар миқдорини уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликка мутаносиблигини текшириш;
- фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини ошириш масаласини кўриб чиқиш;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларининг коррупцияга қарши комплекс экспертизасини ўтказиш;
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга маъмурий жазонинг алоҳида тури сифатида “огоҳлантириш” институтини киритиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”