18:48 / 09.07.2024
176

Энергетика вазирлиги: “Ёзда аномал иссиқ вақтида ёки қишда аномал совуқ бўлса 1 ой энерго истеъмол кўтарилиши мумкин”

Энергетика вазирлиги: “Ёзда аномал иссиқ вақтида ёки қишда аномал совуқ бўлса 1 ой энерго истеъмол кўтарилиши мумкин”
Энергетика вазирлиги бўлим бошлиғи Орзугул Равшанова “Янги Ўзбекистон” нашрига берган интервьюсида энергия истеъмоли бўйича жорий этилган 200 киловаттлик лимит бўйича изоҳ берди.

Орзугул Равшанованинг айтишича, ёзда аномал иссиқ вақтида ёки қишда аномал совуқ бўлса 1 ой энерго истеъмол кўтарилиши мумкин.

Таъкидланишича, 200 киловаттлик лимит ишлатувчилар аҳолининг 60 фоизига тўғри келгани сабабли экспертлар билан маслаҳатлашилиб ушбу меъёр ўрнатилган.

200 киловаттлик ҳажм имтиёзли, субсидияланадиган ҳажм ҳисобланади. Бу барча учун. Агар 200 киловаттгача истеъмол қиладиган бўлса, 450 сўмдан (ҚҚС билан) тўлов қилиш мумкин. Агар хонадонида иккита кондиционер ишлатмоқчи бўлса, фонтан ва бассейнлардан фойдаланмоқчи бўлишса, марҳамат, комфорт учун тўловни амалга оширишсин. Фақат субсидия эвазига бўлиши керак эмас”, дейди Энергетика вазирлиги бўлим бошлиғи.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслиги ҳақида хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энергетика вазирлиги: “Ёзда аномал иссиқ вақтида ёки қишда аномал совуқ бўлса 1 ой энерго истеъмол кўтарилиши мумкин”