date
views 164

Тошкентда ҳайдовчи Malibu 2 автомобилини 173 км/соат тезликда бошқарди

Тошкентда ҳайдовчи Malibu 2 автомобилини 173 км/соат тезликда бошқарди
Фото: Видеодан кадр
Instagram тармоғида sab1rjanav_777 аккаунти эгаси Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида Malibu 2 автомобилини юқори тезликда ҳайдагани акс этган видеони stories'ига жойлаштирган.

Йигит Malibu 2 да 173 км/соат тезликка чиққани кўринади. У бу тезликка чиққунча чорраҳада йўл чизиғи устидан ҳаракатланиб, яна бир қоидани бузган.

Унинг Instagram stories’ига қаралса, у тезликнинг ашаддий ишқибози эканлиги ойдинлашади. Хусусан, унинг яна бир видеосида мотоциклда 190 км/соат тезликда ҳаракатлангани акс этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда транспорт воситаларига:
•Тошкент, вилоят ва туман марказларида максимал ҳаракатланиш тезлиги 60 км/соат;
•аҳоли пунктларидан ташқарида 70 км/соат;
•аҳоли пункти бўлмаган бошқа йўлларда 100 км/соат;
•шаҳарлараро қатнайдиган автобус ва юк машиналарига 90 км/соат тезликдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ангренда 157 км/соат тезликда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган Equinox ҳайдовчисига чора кўрилганди. Ҳайдовчи ўшанда бундай юқори тезликда ҳайдаш мумкин эмаслигини билмаганини айтганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ҳайдовчи Malibu 2 автомобилини 173 км/соат тезликда бошқарди