862
Гулнора Каримованинг монополиясида ишлаган Равшан Ҳакимов “TV Маrkaz” каналининг ёпилишини эслади
Бошловчи Равшан Ҳакимов “Дарё” га берган интервьюсида Гулнора Каримова билан вазият сабаб, у фаолият юритадиган “TV Маrkaz” телеканали бир кунда ёпилгани ҳақида гапириб, у ерда ишлаган ижодкорларга тақиқлар қўйилгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
— Гулнора Каримова раҳбаримиз бўлган, ниҳоятда нозик дидли аёл. Кўплаб лойиҳаларни амалга оширган, “TV Маrkaz” уларнинг бири эди холос. Баъзи катта лойиҳаларида кўриниш бермасак-да, телевидениеда ижод қилардик. Канал фаолияти монополия эди, ундан бошқа ҳеч бир каналга мусиқий эфирларни қўйиш мумкин эмасди. Шу билан бирга ижодкорлар ҳам максимал даражада ижод қиларди. Шунинг учун ҳам унинг ёпилиши кўпчиликни шокка солган.
Аниқ эсимда, 2013 йилнинг 21 октябрь санасида рулда кетаётгандим. Ишхонадан қўнғироқ қилиб, телеканални узиб ташлашгани ҳақида хабар беришди. Бу худди кимдир канал фаолиятини шунчаки токдан узиб ташлагандек гап эди. Эфир бўлимига қўнғироқ қилсам ҳам худди шу жавобни олдим. Шунда ҳам ишонмай аёлимга қўнғироқ қилиб, телевизорни ёқиб кўришини айтдим. Бу танаффус пайтидаги узилиш эмасди. Бунинг сабабини ҳеч ким билмайди. Ҳамма худди мендек шок ҳолатига тушганди.
Орадан бир-икки кун ўтди, аммо саволларимизга ҳеч бир раҳбар жавоб беролмади. Фақатгина “Ишлаймиз, озгина кутинглар, базамизни ўзгартирамиз”, деган гаплар бўлди холос. Икки ойгача ишламасак ҳам ойлик тўлашди ва декабрь ойида канал фаолияти расман тугатилганини маълум қилишди.
Айримлар ўйлаганидек канал ходимларига ҳеч қандай тақиқлар бўлгани йўқ. Расман ҳеч қаерда ишламаётганимни билган таниш-билишларнинг кўпчилиги ишга чақиришди. Ҳатто давлат каналларидан ҳам таклифлар бўлди. Аммо одамларнинг орасида АҚШга кетганимдан кейин ҳар хил гаплар тарқалди. Уларнинг бари асоссиз. “TV Маrkaz” каналидан чиққан ҳамма бошловчи бугун ўз фаолиятини энг нуфузли даргоҳларда давом эттирмоқда, — дейди Равшан Ҳакимов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди