12:33 / 10.09.2024
42

Андижонда қонунбузар ҳайдовчиларни жазоловчи янги “тажриба”

Андижонда қонунбузар ҳайдовчиларни жазоловчи янги “тажриба”
Андижон вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носировнинг матбуот анжуманида маълум қилишича, Андижон шаҳридаги мактаблар олдида қизил чироқда ўтган ва пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар ўша мактабларда ўтказилган йиғилишлар вақтида ўқувчи ва ўқитувчилар олдида изза қилинган.

"Ҳозир бор кучимиз билан ишлаяпмиз. ЙТҲ содир бўлса, мактабларга бориб муҳокама қиламиз. Мана шаҳарда Чоргузардаги 10-мактаб директори 2-3 марта интернетга чиқди. Ўзим бордим: мактаб олдидаги йўлга ётиқ тўсиқлар қилиб бердик, ходимлар бўйича ишладик.

Битта тажриба қилдик: мактаб олдидаги светофор олдига ходим қўйдим. Қизил чироқдан ўтган ҳайдовчини эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб боридим-да, ҳамма болаларни чақириб, “Мана, кеча қизил чироқда ўтган ифлос ҳайдовчи, мана шуни қарғанглар”, деб ўқитувчилар билан ижтимоий тармоқларга ҳам чиқардим. Қизилда ўтганнинг 2-3 тасини олиб, эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб бораман. Ўзим эринмасдан бораман. Шундай қилиб олиб чиқдик — камайди
", деди Абдунаби Носиров.

Унинг таъкидлашича, йўналишдаги Damas ҳайдовчилари пулнинг орқасидан қувиб, қарама-қарши йўналишдан юриб, бир-иккита болани уриб кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда қонунбузар ҳайдовчиларни жазоловчи янги “тажриба”