Президент ҳузурида камбағалликни қисқартириш сиёсати бўйича селектор бўлиб ўтмоқда.
Селекторда айтилишича, бугунги кунда республика бўйича камида 50 та иш ўрни яратган 9 200 га яқин тадбиркор бор.
Улар яқинда ўтган президент билан очиқ мулоқотдан руҳланиб, кўникмаси ва хоҳиши бор 500 минг одамга иш беришга тайёрлигини билдирган.
Масалан, Балиқчи туманидаги тадбиркор Хитой тажрибаси асосида кооперация тизимини жорий этиб, 520 нафар камбағал аҳолини ишли қилиш ташаббуси билан чиқяпти.
Тадбиркорга кредит берилса, вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан корхона очиб, унга 30 нафар эҳтиёжманд оила вакилини улушдор қилиб киргизиб, 4-5 миллион сўмгача ойлик тўламоқчи.
Бунда, фақат эҳтиёжманд одамларни ишга олиш – кредитнинг асосий шарти бўлади.
Андижон вилоятидаги қолган 58 та парранда корхонаси ҳам 4-5 тадан шундай лойиҳа қилиб, 10 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр.
Вилоятдаги 660 та балиқ хўжалиги кооперация орқали 10 мингта янги иш жойи яратишни ташаббус қилган.
Президент бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга мана шундай лойиҳаларни молиялаштириш бўйича янги тизим яратишни топширди.
Андижондаги насос станциялари ёнидан камида 10 гектар ерда 30 сотихлик майдонлар балиқчилик кооперацияларига таклиф қилинади.
Ушбу тажрибаларни йўлга қўйиш орқали парранда ва балиқчиликда камида 200 минг эҳтиёжманд аҳолини банд қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади