16:30 / 03.10.2024
73

Янгийўлда қўйиб юборилган кобралар бўйича расмий маълумот берилди

Янгийўлда қўйиб юборилган кобралар бўйича расмий маълумот берилди
Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси
Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани “Туябўғиз” МФЙ ҳудудида фуқаронинг хонадонида сақланган кобра илонлар қўйиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат вилоят Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.

2 октябрь куни туман Экология бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раиси ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси
Аниқланишича, “Туябўғиз” МФЙ ҳудудида яшовчи 1980 йилда туғилган фуқаро Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ Осиё кобра илонларини тегишли рухсатномаларсиз сақлаб келган. Номаълум сабабларга кўра, фуқаро Н.Ю. хонадонида сақланаётган илонлар очиққа қўйиб юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, иккита кобра илони тутиб ўлдирилган.

Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси
Қайд этилишича, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан шу яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишлари олиб борилиб уй ҳайвонларини вақтинча тутқунликда сақлаб туриш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқарога нисбатан ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда қўйиб юборилган кобралар бўйича расмий маълумот берилди