Самарқандда майнинг ферма 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган

Фото: “Ўзэнергоинспекция”
Самарқанд вилоятида 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Унга кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Тойлоқ тумани, "Чороғбон" МФЙдаги истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 миллиард 528 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Самарқанд вилоятида 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Унга кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Тойлоқ тумани, "Чороғбон" МФЙдаги истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 миллиард 528 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…