39
Президент Тошкент камида 7,5 миллион киши яшайдиган мегаполисга айланиши кераклигини айтди
Фото: Президент матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди.
Бугунги кунда шаҳар ҳудуди 43 минг 822 гектар, аҳоли сони 3 миллиондан зиёд. Келгусида бу миқёс янада ошиб бориши тайин. Шу боис Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси лойиҳалаштирилди.
Давлатимиз раҳбари бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди. “ТошкентбошпланЛИТИ” корхонасида Сингапур, Буюк Британия, Туркия, Германия, Хитой ва Нидерландия компаниялари билан ҳамкорликда пухта иш олиб борилди.
Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.
Бугунги кунда экология ва транспорт муаммолари долзарб бўлиб бормоқда. Хусусан, охирги ўн йилда Тошкентдаги ҳаво ҳарорати ўртача 1 даража кўтарилган. Баъзи кунларда атмосферадаги ифлослантирувчи моддалар меъёрдан ортиқ бўлмоқда. Автомашиналар ҳам кун сайин кўпайиб, йўл ҳаракати қийинлашиб бормоқда.
Шу боис янги бош режада бу масалалар инобатга олинган. Жумладан, Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.
Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.
Сўнгги йиллардаги ўсиш натижасида Тошкентда электр энергияси, сув ва оқова инфратузилмаси юклама билан ишлаяпти. Бош режа лойиҳасида бу қувватларни ошириш манбалари ҳам ҳисоб-китоб қилинган.
Бош режа тасдиқлангач, унинг хариталари Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги веб-сайтида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.
Мутасаддилар бош режанинг шу каби асосий кўрсаткичлари бўйича ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев, Тошкент шаҳри, Бош режаси, Мегаполис, Консервация, Реконструкция, Реновация зонаси “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Президент: Маҳаллий кенгашлар ҳар ярим йилда матбуот анжумани ўтказиши керак
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди