date
views 188

Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди

Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг уч нафари ушланди.

Хабарда айтилишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган шахсларнинг яна уч нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган.

Аввалроқ ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланганди.

Комил Алламжонов 2024 йил 30 сентябрда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилган эди. У фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди