06:57 / 11.11.2024
49

Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди (видео)

Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди (видео)
Тошкент шаҳрида фуқарони олиб қочиб кетиб, уриб тан жароҳати етказган уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро уч нафар шахс томонидан «самосуд» қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида маълум бўлишича, видеода калтакланган йигит «закладка» йўли орқали гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан шуғулланиб келган.

«Бироқ у Telegram канал бошқарувчиси берган топшириқни ўз вақтида бажармасдан, чув туширишга уринган. Шундан сўнг, буюртмачи уни жазолаш мақсадида одам ёллаган. Унинг расмини, қачон ва қаерга бориш ҳақидаги маълумотларни етказиб берган. «Закладчик» айтилган манзилга борганида, уни уч нафар номаълум шахс кутиб олган ва Spark русумли автомашинага ўтқазиб, олиб кетган», — дейилади хабарда.

Жабрланувчи содир бўлган ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмаган. Мазкур видео тарқалганидан кейин Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинган.

«Курер бўлиб ишлайман, илтимос, милицияга топширманглар деди. «Бўлди, хўп», деб кўчага олиб тушдим, икки марта шапалоқ туширдим. Таёқ билан қўлига икки марта урдим», — дейди қўлга олинган шахслардан бири.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (Одам ўғирлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди (видео)