
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар имтиёзларга эга бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбари 650 минг гектар майдондаги шахсий томорқалар, кўчалар бўйи, далалар чети ва каналлар атрофида дарахт ва озиқ-овқат экинлари экиш учун фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги далалар, ички йўллар ва канализация каналлари атрофида рентабелли экинлар етиштириш ҳамда экспорт қилиш учун жавобгар бўлади.
Бундай ерлар бўйича аниқ маълумотларни Агроплатформага киритиш режалаштирилган. Аҳоли ва фермерлар сифатли уруғ танлаш, дори ва ўғитни тўғри қўллаш, маҳсулотни сифатли сақлашга ўргатилади.
Бу саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл ҳисобланади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади.
Фермернинг барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Дала четлари ҳисоби, етиштирилган маҳсулот ҳажми e-Fitouz портали орқали назорат қилиб борилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар