date
views 59

Фарзандлар тирик етим бўлмасин

Фарзандлар тирик етим бўлмасин
Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортидан айрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.

 Эр ва хотиннинг низоси сабаб оила ажрашганлиги фарзандларининг тарбиясига ва таъминотига таъсир қилмаслиги керак.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг С.Б.дан ундирувчи З.Х. фойдасига фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочисининг ижро иши доирасида тўғри берилган ҳуқуқий тушунтиришлари натижасида тарафларнинг келишишига эришилди.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан бу борадаги ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Токи, муқаддас оила қўрғони ҳеч қачон дарз кетмасин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар тирик етим бўлмасин