Фото: Google Images
Шоҳжаҳон Жўраев болалигида отасининг эркатой ўғли бўлмаганини эслаб, туғуруқхонадан уни ўғирлаб кетмоқчи бўлишгани ҳақида илк бор томошабинларга сўзлаб берди.
— "Болалигимда эркатой бўлмаганман. Отам мени эркаламаган, лекин кўп аяган. Ҳатто боғчага ҳам бормаганман. Шундай вазиятлар бўлганки, мана энди айтсам бўлади. Туғуруқхонада мени ўғирламоқчи бўлишган. Шундан кейин бечора отам биз то университетга киргунча қўриқчи қўйиб катта қилган", дейди Шоҳжаҳон.
Бошловчи “Ҳатто гала-концертларга хос соқчи, қўриқчилар билан келишарди” дея қўшимча изоҳ бериб ўтди.
— "Ўғил бола бўлиб туриб бундай юргани уялардик, отам “бунинг сабабини катта бўлсанг тушунасан”, дерди. Улғайганимиздан сўнг шундай воқеалар бўлган, деб айтиб берган", деди санъаткор.
Бошловчининг “Отангиз сизларни авайлаганлари ҳам яхши бўлган экан, бизга ўхшаб ҳар хил гап-сўзлар, дўст-у ёр хиёнатидан узоқда бўлгансиз” деган гапига Шоҳжаҳон Жўраев “Ёшлигимизда бундан асраган эканлар-у, аммо катта бўлгач, турли гап-сўзларни 'едик' барибир” дея истеҳзо билан кулди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”