Шоҳжаҳон Жўраев марҳум отаси билан янги қўшиқ яратиб барчанинг эътиборига тушди (видео)

Шоҳжаҳон Жўраев марҳум отаси билан янги қўшиқ яратиб барчанинг эътиборига тушди (видео)

Шоҳжаҳон Жўраев ва Шерали Жўраев ижросидаги "Шайтанат" номли кутилмаган дуэт ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Қўшиқ ва унга ишланган клип фойдаланувчилар эътиборини тортган.

Шерали Жўраев вафот этган бўлишига қарамай, унинг овози сунъий интеллект технологияси ёрдамида қайта яратилган. Бу эса марҳум санъаткор мухлисларида катта қизиқиш уйғотган.

Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда фойдаланувчилар Шоҳжаҳон Жўраевнинг ғояси ва ижодий ёндашувини юқори баҳоламоқда. Кўплаб мухлислар қўшиқ ҳамда унга ишланган видеоклипни самимий қабул қилганини билдирган.

Айрим изоҳларда эса сунъий интеллект ёрдамида Шерали Жўраев овозининг қайта янгратилгани алоҳида эътироф этилган. Тарона қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда муҳокамалар марказига тушган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар