4
Тошкентда жамоат транспортига ажратилган йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этиш учун автобусларга камера ўрнатилмоқда
Фото: nscar.ru
Тошкент шаҳридаги барча автобусларда 1 январдан йўлкира тўловларини нақд шаклда тўлаш тўхтатилади. Бунинг ортидан транспорт ёки банк картаси бўлмаган йўловчиларнинг бир марталик чипталарга эҳтиёжи ортади. Хўш, пойтахтда бундай чипталарни сотадиган шохобчалар етарлими? Автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар борасида қандай янгиликлар кутилмоқда? Kun.uz мухбири шу каби саволлар билан пойтахт транспорт бош бошқармаси бошлиғи Миракбар Икромовга юзланди.
Пойтахтда QR-чипталар олиш учун шохобчалар етарли эмас
Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси бошлиғи Миракбар Икромовнинг таъкидлашича, пойтахтда 2 600 та автобекат мавжуд. Ҳозирда уларнинг 300 дан ортиғида автобус учун бир марталик QR-чипталарни олиш шохобчалари мавжуд эмас. Масъулга кўра, айни дамда пойтахтдаги мавжуд 5000 га яқин инфокиоскларни тизимга интеграция қилиш ишлари кетмоқда.
“Қарорда ҳар 300 юз метр радиусда инфокиосклар бўлиши кераклиги кўрсатилган, биз максимал даражада киоскаларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқдамиз”, — дейди Миракбар Икрoмов.
“Чиптачилардан воз кечилади”
Йўлкира учун тўловларни нақд тўлаш амалиёт бекор қилиниши ортидан чиптачилардан фаолиятидан воз кечилади. Икромовнинг қайд этишича, чиптачилар билан шартномаларни бекор қилиш меҳнат қонунчилиги асосида амалга оширилади, уларга дастлаб бу борада огоҳлантириш хатлари берилади.
“Қонунчиликда кўрсатилган тартиб бор. Шу тартибга асосан улардан воз кечиш масаласи тўғрисида амалий ишларни бошлаб юборганмиз. 2025 йил 1 январдан уларга огоҳлантириш хатлари берилади ва икки ой мобайнида ушбу масала ҳал этилишини ўйлаб қўйганмиз”, — деди у.
Автобуслар учун қоидабузарликларни қайд этадиган камералар сотиб олинади
Пойтахт транспорт бош бошқармаси бошлиғи маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар узунлиги 80 километрга яқин. Қайд этилишича, А тасмали йўлаклардаги қоидабузарликларни аниқлаш учун автобусларга ҳам камералар ўрнатилади.
“Ҳақиқатдан ҳам автоуловларни нотўғри қўйиб кетиш ҳолатлари кўп. Бунга қарши курашиш мақсадида ҳозирда Тошкент шаҳрида 60 та видео камера ўрнатилган. Бу рақамни январ ойида 200 тадан ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, январ-феврал ойларида “А” тасмали йўлакларда турган [қоидабузар] автоуловларни аниқлаш учун автобусларга қўшимча 100 та камера харид қилинади”, — дейди Миракбар Икромов.
Шаҳзод Ўроқбоев тайёрлади
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Грузия президенти янги сайловлар ўтказилмаса, “режимни ағдариш” билан таҳдид қилди