Фото: Давкат активларини бошқариш агентлиги
Аввал Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани ҳукумат қарори билан Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорга кўра, ушбу дам олиш масакани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига топширилган дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди.
Касаба уюшмалари федерациясига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиладиган болалар дам олиш оромгоҳлари ва дам олиш масканлари рўйхати ҳукуматнинг 2023 йил 25 мартдаги фармойиши билан тасдиқланган.
“Сижжак” дам олиш маскани ҳақида
Фото: E-auksion
Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак мавзесидаги “Сарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган. Гулнора Каримовага тегишли бўлган маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Кейинчалик мусодара қилинган ушбу ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилган эди. Аммо охир-оқибат ушбу дам олиш масканини оммавий савдолар орқали шаффофлик принципи асосида сотувга қўйишга қарор қилинди.
5,38 гектар ҳудудни эгаллаган “Сижжак” 2021 йил апрельда, шунингдек, 2022 йилнинг апрель ва октябрьларида сотувга қўйилган, бироқ объект сотилмаган эди. Унинг ҳудудида спорт иншооти, меҳмонхона, учта сузиш ҳавзаси, амфитеатр, коттеж ва бошқа бинолар мавжуд. Объект 70 миллиард сўмга баҳоланганди.
Президентнинг 2023 йил 14 июндаги фармонига мувофиқ “Сижжак” дам олиш маскани хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилди. У 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланиб келинаётганди.
“Сижжак” дам олиш маскани қандай кўринишда?
Мазкур мажмуанинг умумий ер майдони 5,38 гектарни ташкил этади. Бино ва иншоотлари эса 4 040 квадрат метрдир. Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд.
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: Спутник
Фото: Спутник
Фото: Спутник
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: E-auksion
Фото: Спутник “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Кунига 10 минг қадам юрган оила 14та электромобилдан бирини қўлга киритади!