16:00 / 13.01.2025
45

“Ҳумо” тўлов тизимини ким сотиб олди?

“Ҳумо” тўлов тизимини ким сотиб олди?
Аввал маълум қилинганидек, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (кейинги ўринларда - Жамият) устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакетини сотиш бўйича бошланган очиқ савдо жараёнларининг Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (БО)ни тақдим этиш босқичида 6 нафар талабгор иштирок этиш учун таклиф қилинган.

Ушбу босқичда, Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни (НДА) имзолаган талабгорларга хусусийлаштириш бўйича консультант “Делоитте” халқаро компанияси (кейинги ўринларда - Консультант) тайёрлаган Жамиятнинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан комплекс таҳлил (дуе дилигенcе) ҳисоботлари билан танишиш, шунингдек, Жамиятнинг бошқарув органи билан учрашиш имконияти яратилди.

Шунингдек, талабгорларга Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024-йил 30-сентябрдаги эълонига мувофиқ, “Савдонинг асосий шартлари тўғрисида” (Терм шеет)ги Битим тақдим этилди.

Белгиланган муддатларда Консультантга Жамиятни сотиб олиш бўйича 3 нафар талабгорлардан Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (БО) келиб тушди ҳамда 65 млн АҚШ доллари миқдоридаги энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Пайнет” АЖ савдо ғолиби деб топилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур таклиф Консультант томонидан ҳисобланган Жамиятни сотиш мумкин бўлган индикатив нархлар оралиғида жойлашган ҳамда халқаро мустақил баҳоловчи “КПМГ” томонидан баҳоланган қийматидан юқори.

Талабгор келгусида Жамиятга тегишли “Ҳумо” тўлов тизимини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг конфиденциал (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

Жамиятни хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

Маълумот учун: “Пайнет” АЖ – Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир. Мазкур тўлов тизими орқали 1 500 дан зиёд маҳсулот етказиб берувчи ва хизмат кўрсатувчиларга тўлаш имконияти яратилган ҳамда йилига 20 mln.dan зиёд фойдаланувчилар ушбу хизматлардан фойдаланиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият