14:23 / 23.01.2025
281

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
Тармоқларда рафиқаси туғуруқхонада вафот этган эркак мурожаати тарқалди. Эркакнинг айтишича, у турмуш ўртоғини 2024 йил 12 декабрда Бухоро вилоят перинатал марказига иситма билан олиб борган. 13 декабрда эса туғуруқдан сўнг вафот этган.

Аёлим ўз оёғи билан юриб боряпти, лекин болницада вафот этяпти… Орадан 1 ойдан кўп вақт ўтган бўлса ҳам, текширув органлари ишни ўргангани ҳақида маълумот бермаяпти”, – деди у.

Мурожаатдан кейин Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унга кўра, марҳума Суд тиббиёт экспертизасидан ўтказилган ва ўлим сабаби қоғоноқ суви эмболияси деб топилган.

Кўрсатилишича, О.З. 1992 йил Қоракўл туманида туғилган. Аёл 2024 йил 12 декабр соат 21:50 да Бухоро вилояти перинатал марказига қабул қилинган. Бемор кучли шамоллаш аломатлари: йўтал, тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ суви кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида бўлган.

Маълум қилинишича, беморда ҳомиладорлик камқонлик фонида кечган. Ҳомиладорликнинг 14 ҳафталик муддатида жигар эхинококки ташхиси билан оператив даволанган.

Туғуруқ давомида аёлда керакли барча клиник лаборатор, инструментал текширувлар ўтказилган. Консилиум асосида стандартларга кўра керакли даво буюрилган, кузатув давом эттирилган. Аёлда туғуруқ миллий стандарт асосида олиб борилган, оператив туғуруққа кўрсатма бўлмаган”, – дейилади муносабатда.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан Бухоро давлат тиббиёт институтининг профессор-мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ўтказилган ва Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида муҳокама қилинган. Тиббий ҳужжатлар юритилишида хато ва камчиликларга йўл қўйган 2 ходимга ўртача ойлик маошидан 30 фоиз жарима қўлланиб, бошқа бўлимга ротация қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият