01:48 / 04.03.2025
29

Ўзбекистон дипломатлари инсультга учраган зиёратчига ёрдам беришди

Ўзбекистон дипломатлари инсультга учраган зиёратчига ёрдам беришди
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси инсультга учраган ўзбекистонлик зиёратчининг ватанига қайтишига ёрдам берди, деб хабар берди "Nova24" нашри.

Маълумотларга кўра, эркак Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига борган, бироқ Маккада инсультга учраган ва шифохонага ётқизилган.

Унинг мурожаатидан сўнг, ўзбекистонлик дипломатлар барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатишди. 27-феврал куни у Ўзбекистонга қайтиб, Тошкентда даволанишни давом эттирди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият