date
views 757

Навоийдаги лабораторияда портлаш содир бўлди (видео)

Навоийдаги лабораторияда портлаш содир бўлди (видео)
Навоий шаҳридаги “Навоий азот” заводининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 1 киши ҳалок бўлди, 11 нафар фуқаро жароҳат олди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан 14:50 да бутунлай ўчирилган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийдаги лабораторияда портлаш содир бўлди (видео)