date
views 616

Андижонлик мансабдор ишхонасида психотроп модда истеъмол қилгани айтилмоқда

Андижонлик мансабдор ишхонасида психотроп модда истеъмол қилгани айтилмоқда
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи иш вақтида, кабинетида психотроп модда истеъмол қилаётгани хабар берилди. Хабарга расм ҳам илова қилинган. “Дарё” ҳолатни аниқлаштиришга уринди.

Таҳририят журналистининг бу ҳақдаги саволига жавоб берган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати расмдаги шахс бошқарманинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи эканини тасдиқлади.

"Расмдаги шахс ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳар бўлими бошлиғи. Бироқ бу расм қандай олинган, нима бўлгани ҳақида бизда ҳозирча тўлиқ маълумот йўқ. Ҳолат ўрганилмоқда. Тез орада расмий маълумотларни эълон қиламиз", дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова воқеадан хабардорлигини, ҳолатга аниқлик киритишга уринаётганини очиқлади.

"Ўрганяпмиз", деди у таҳририятнинг бу ҳақдаги саволига қисқа жавоб берар экан.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг қўшимча қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан, жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият