date
views 1 964

Кадастр ҳужжатлари билан порахўрлик: Андижонда собиқ раҳбар ушланди

Кадастр ҳужжатлари билан порахўрлик: Андижонда собиқ раҳбар ушланди
Андижон шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Кадастр агентлигининг Андижон тумани бўлими собиқ раҳбари А.М ва унинг ҳамкасби С. фуқаро Н.А.дан порахўрлик билан боғлиқ ҳолатда ушланди.

Маълумотларга кўра, улар Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини турар-жой тоифасига ўтказиб, расмий кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилган. Бу ишни Республика Кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали амалга оширишларини айтган ҳамда эвазига жами 10 000 АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳозирда фуқаро А.М ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "а, б" бандлари ҳамда 28, 211-моддаси 2-қисми "а, б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда қўлга олинган.

Тергов ишлари ҳозирда давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият