Самарқандлик қидирувдаги қарздор Фарғонадан топилди

Қисқача
Қарздор М.Ш. фарзандининг таъминоти учун 37 миллион сўм алимент қарзини қасддан тўламагани сабабли қидирувга берилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида унинг Фарғона вилоятида экани аниқланиб, Бюронинг Фарғона вилояти ходимлари ҳамкорлигида ушланган ва Самарқандга олиб келинган. М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда 14 миллион сўм алимент пули ундирувчига ундириб берилган.
Мажбурий ижро бюроси Ургут тумани бўлими томонидан қарздор М.Ш. фарзандининг таъминоти учун алиментдан 37 миллион сўм қарз бўлса-да қасддан тўламай юрганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида олинган маълумотларга асосан қарздор М.Ш. Фарғона вилоятида эканлиги аниқланган.
Қарздор Бюронинг Фарғона вилоят ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, Самарқандга келтирилган ва Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Хозирда 14 миллион сўм алимент пуллари ундирувчига ундириб берилган. Бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида олинган маълумотларга асосан қарздор М.Ш. Фарғона вилоятида эканлиги аниқланган.
Қарздор Бюронинг Фарғона вилоят ходимлари билан ҳамкорликда ушланиб, Самарқандга келтирилган ва Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Хозирда 14 миллион сўм алимент пуллари ундирувчига ундириб берилган. Бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар давом этмоқда.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…