
Фото: Дунё
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги асосий мавзулар Жанубий Корея меҳнат бозори учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ишга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик учун янги таълим ташаббусларини яратиш масалалари бўлди.
Виза талабларини соддалаштириш, шу жумладан ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Корея Республикасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришга келишиб олдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар