
Тошкент вилояти, Тошкент туманида яшовчи 1968 йилда туғилган, аввал ҳам судланган шахс Ҳаж зиёратини ташкил қилиш ваколатига эга бўлмаса-да, бир фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини жорий йил Ҳаж зиёратига жўнатиш учун 8 минг АҚШ доллари талаб қилган. У талаб қилган пулдан олдиндан 2 минг долларни олаётган пайтида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ушланган.
Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида эса 1987 йилда туғилган, бир туристик фирма раҳбари 4 нафар фуқарони Умра зиёратига жўнатиш учун улардан 4200 АҚШ доллари олган вақтда ноқонуний ҳаракатлари фош этилган ва унга қарши чора кўрилган.
Шунингдек, Сирдарё вилояти Оқолтин туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. У ерда яшовчи, 1974 йилда туғилган шахс ўзини сайёҳлик агентлиги вакили сифатида кўрсатиб, 3 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, жами 3450 АҚШ доллари талаб қилган. Гумонланувчи шахс олдиндан 1100 доллар ва 1 млн 290 минг сўм пулни олаётган пайтида қўлга олинган.
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида фаолият олиб борувчи хусусий авиакасса раҳбари ҳам фирибгарлик ҳолатига қўл урган. У бир фуқаронинг қариндошини Умра зиёратига юборишни айтиб, бунинг учун 1200 АҚШ доллари талаб қилган. Авиакасса ходими ушбу раҳбарнинг кўрсатмаси билан олдиндан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноий иш қўзғатилган ва тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар