
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонликларга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбари ҳожиларнинг ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган ватандошлар учун яратилган шароитлар, нуронийларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўради.
Муфтий ҳазратлари Ҳаж амалларини сидқидилдан, мукаммал адо этиш учун барча ташкилий чоралар кўрилганини таъкидлади.
Айни пайтда 15 минг нафар ҳожиларимизнинг барчаси Саудия Арабистонига етиб борган. Уларга 300 дан ошиқ гуруҳ раҳбари, 50 нафар олий тоифали шифокор, 10 дан зиёд ошпазлар ва бошқа мутахассислар ҳамроҳлик қилмоқда.
Бу йил, Ўзбекистон томонининг талабига мувофиқ, Арафот ҳудудидаги чодирлар ёпиқ тарзда барпо этилди. Уларнинг атрофи иссиқ ўтказмайдиган панеллар билан ўралган, совутиш тизими ўрнатилган, гилам ва тўшаклар солинган. Бу ҳозирги ёз кунларида зиёратчиларга қўшимча қулайлик яратади.
Муфтий Нуриддин Холиқназар президентга улуғ ибодат файзи билан юрган ҳожиларимизнинг саломи ва дуоларини етказди. Шавкат Мирзиёев барча зиёратчиларга салом йўллаб, юртимизга соғ-омон келишларини тилади.
Давлат раҳбари муҳтарам ҳожилар Ўзбекистонга қайтгач, маҳаллаларда ижтимоий муҳитини мустаҳкамлаш, эҳтиёжманд инсонларга кўмак бериш, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатишларига умид билдирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар