date

Капотда балиқ “боққан” блогер жаримага тортилди

Капотда балиқ “боққан” блогер жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда турли баҳсларга сабаб бўлган видеолардан бири яна жамоатчилик эътиборини тортди. Унда бир фуқаро ўз автомобили капотига ҳимоя плёнкаси ёпиштириб, у ерга сув тўлдирган ва ичкарига тирик балиқларни жойлаштирган ҳолда контент олгани акс этган.

Мазкур ҳолат интернет фойдаланувчиларининг қаттиқ танқидига учради. Бу қонунбузарлик Экология вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳамкорликда ўрганилди. Текширув давомида ушбу воқеа Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро И.Н. томонидан амалга оширилгани аниқланди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 1-қисмига асосан расмий баённома тузилди. Унга БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 миллион 125 минг сўм миқдорида маъмурий жарима тайинланди.

Экологлар ва мутасадди идоралар табиатдаги ҳар қандай тирик мавжудотга нисбатан шафқатсиз муносабатни кескин қоралаб, бундай хатти-ҳаракатлар қонун билан жазоланишини эслатиб ўтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Капотда балиқ “боққан” блогер жаримага тортилди