date

Қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ер майдонидан фойдаланиш қимматга тушди

Қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ер майдонидан фойдаланиш қимматга тушди

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси 1-Туманлараро бўлими давлат ижрочиси М.Кузибаеванинг иш юритувига Тошкент шаҳар Сирғали туман Кадастр агентлигининг қарорига асосан, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер майдонларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-модда 3-қисмига мувофиқ, қарздор фуқаро Т.Ж.дан 150.000.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 21.07.2025 йилда келиб тушган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш жараёнида, қарздор фуқаро, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларини тушуниб, қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ер майдонларидан фойдаланиш оқибати чўнтагига зарар бўлишини англаб етди.

Ижро иши бўйича қарздорликни ундириш чоралари давомида, фуқарога Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли модда ва бандлари билан ижро ҳужжатининг таъминланиши тушунтирилган ҳамда қонун талаби асосида 5 кунлик муддат берилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 24.07.2025 йилда қарздор фуқародан давлат фойдасига 150.000.000 сўм маьмурий жарима тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ер майдонидан фойдаланиш қимматга тушди