date

50 ёшдан кейинги никоҳлар сони кутилмаган даражада юқори

50 ёшдан кейинги никоҳлар сони кутилмаган даражада юқори

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган янги маълумотлар мамлакатда никоҳлар динамикасига қизиққан кўплаб кишилар эътиборини тортди. Рақамларга кўра, 2024 йил давомида расмий рўйхатдан ўтган никоҳлар умумий сони 271,8 мингтани ташкил этган.

Аниқланишича, шулар орасида ёши 50 ёш ва ундан юқори бўлган минглаб инсонлар ҳам турмуш қургaн. Хусусан, ўтган йилда 50 ёш ва ундан катта ёшда никоҳ қўйганлар сони 6 433 нафарга етган. Бу кўрсаткич жамиятда турли ёшдаги инсонлар ҳаёт йўлини бирга давом эттиришга қарор қилаётганини кўрсатади.

Қайд этиш жоизки, ушбу тоифадаги никоҳ тузганлардан 1 430 нафари — аёллар. Демак, мингдан ортиқ аёл 50 ёшдан кейин ҳам турмуш қуришга қадам қўйган. Қолган 5 003 нафарини эса эркаклар ташкил қилади. Бу рақамлар шуни англатадики, ёши катта эркаклар орасида ҳам янги оила қуришга интилиш юқори.

Муттахассислар таъкидлашича, 50 ёшдан кейинги никоҳлар кўпинча ҳаётий тажриба, барқарорлик ва онгли қарорлар асосида тузилади. Бундай оилаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тенг муносабатлар ва ҳаётга реалистик ёндашув устувор аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, социологлар бу тенденцияни жамиятдаги ижтимоий ўзгаришлар, инсонларнинг узоқ умр кўриши ва саломатлик имкониятларининг кенгайиши билан боғлашмоқда. Уларга кўра, ҳар қандай ёшда ҳам бахтли ҳаёт қуриш мумкинлиги ҳақидаги қарашлар тобора кенг тарқалмоқда.

Демак, расмий маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, никоҳ учун ёш чегара эмас. 50 ёшдан кейин турмуш қурган минглаб инсонлар бу фикрнинг жонли исботидир.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 50 ёшдан кейинги никоҳлар сони кутилмаган даражада юқори