date

Қашқадарё ва Фарғонада пора олган амалдорлар ушланди

Қашқадарё ва Фарғонада пора олган амалдорлар ушланди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқарони ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилинганидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарё ва Фарғонада пора олган амалдорлар ушланди