date

Мажбурий ижро бюроси масъуллари қирғизистонлик ҳамкасбларини қабул қилишди

Мажбурий ижро бюроси масъуллари қирғизистонлик ҳамкасбларини қабул қилишди

Жорий йилнинг 17-20 август кунлари Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ҳужжатларини ижро этиш ва устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи Клара Масалбекова бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Ташриф мақсади – Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ижрочилари хизмати ўртасида икки томонлама муносабатларни йўлга қўйиш, шунингдек икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасида устувор йўналишлар ва истиқболли ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокамаси ҳисобланади.

Бош прокуратурада Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ижрочилари хизмати делегацияси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ижрочилари хизмати делегациясига Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ижрочилари хизмати делегацияси аъзолари Бюронинг Яшнобод туман бўлимига ташриф буюриб, у ерда давлат ижрочиларининг ижро ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек бу борада тизимга жорий қилинган рақамлаштириш жараёнлари ҳамда илғор тажриба ва ислоҳотлар билан яқиндан танишдилар.

Суд ҳужжатларини ижро этиш ва устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи К. Масалбекова ҳамда делегация иштирокчилари томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек жараёнларни рақамлаштириш туфайли эришилаётган натижалар юксак баҳоланди.

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ижрочилари хизмати делегацияси аъзолари билан учрашувлар давом эттирилиб, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида таълим соҳасида амалга оширилган институционал ўзгаришлар, академиянинг тарихи ва фаолияти, кибержиноятларни фош этишда эришилган ютуқлар, таълим олувчиларнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув синфлари билан яқиндан таништирилди.

Шу билан бирга, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” АЖ вакиллари иштирокида мамлакатимизда мол-мулкларни “E-Auksion” электрон онлайн-савдолари орқали сотиш бўйича амалга оширилаётган илғор ислоҳотлар ҳақида тажриба алмашинилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мажбурий ижро бюроси масъуллари қирғизистонлик ҳамкасбларини қабул қилишди