date

Қашқадарёда қурилишдаги носозлик 12 ёшли қиз ҳаётини барбод қилди

Қашқадарёда қурилишдаги носозлик 12 ёшли қиз ҳаётини барбод қилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 26 август куни фожиавий ҳолат содир бўлди. “Оқтепа” маҳалласидаги қурилиши якунланмаган кўп қаватли турар жой мажмуасидан темир тиргак қулаши натижасида “Орзу” бозори ҳудудида 12 ёшли қиз М. У. бошига тўғри келиб, дарҳол ҳодиса жойида ҳалок бўлди.

Расмий манбага кўра, ушбу қурилиш майдони “Саноат Махком” МЧЖ тасарруфида бўлиб, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидалари бузилгани аниқланди. Шу сабабли бинонинг 10-қаватидан тушган темир тиргак вояга етмаган қизнинг бошига тегиб, унга фожиавий оқибат келтирди.

Суд-тиббий экспертизаси дастлабки хулосасида қизнинг бош миясида қон қуйилиши, бош суягининг парчаланган синишлари, чап ўмров суягининг синганлиги ва ўпкаларига қон кетиши туфайли вафот этгани қайд этилди. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли ва оила учун катта ғам туғдирди.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти Бандлик бошқармаси ва суд-криминалистика мутахассислари ҳодиса жойида текширув ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, биология ва суд тиббий экспертизалари тайинланган бўлиб, қурилишдаги носозликлар ва масъулиятли шахсларни аниқлаш бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда қурилишдаги носозлик 12 ёшли қиз ҳаётини барбод қилди