date

Сеул Мундаги ёнғин ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум бўлди

Сеул Мундаги ёнғин ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда Сеул Мунда ёнғин содир бўлгани тўғрисида турли хабарлар тарқалди ва аҳоли орасида хавотир юзага келди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий маълумот берди ва бу хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 август куни соат 22:03 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига 112 тизими орқали Чилонзор тумани Сеул Мун кўчасидаги бинолардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу хабар ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва кўпчиликни ташвишга солди.

Бироқ ёнғин-қутқарув хизматлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб борганида, аслида ёнғин содир бўлмагани аниқланди. Ҳодисанинг сабаби сифатида бинодаги ошхонадаги дудбуроннинг ортиқча иссиқликдан қизиб кетиши натижасидаги туташ ҳолати кўрсатилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган ва инсонлар хавфсизлиги таъминланган. Шу билан бирга, расмийлар аҳоли орасида нотўғри ва тўлиқ тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сеул Мундаги ёнғин ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлиги маълум бўлди