date

Одам савдосида айбланган 6 шахс Ўзбекистонга олиб келинди

Одам савдосида айбланган 6 шахс Ўзбекистонга олиб келинди

Туркияда қочиб юрган ва халқаро миқёсда қидирувга берилган 6 нафар ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси расмий хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Анқара Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ўзбек ҳамкасблари билан ҳамкорликда қатор тезкор тадбирларни амалга оширган. Натижада одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик, мулкка қарши оғир жиноятлар ва бошқа қонунбузарликларда айбланаётган шахслар ушланган.

Туркия ҳудудида ушланган ва суд-тергов органлари томонидан халқаро қидирувга берилган барча шахслар тўлиқ процессуал тартибда Ўзбекистонга қайтарилди. «Олти нафар шахсларнинг барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Тошкент Интерпол Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларига топширилди», – дейилади расмий ахборотда.

Ушбу тадбир Тошкент ва Анқара Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасида илгари эришилган келишув ва ҳамкорлик меморандумлари асосида амалга оширилган. Бу ҳамкорлик халқаро қонунбузарликларга қарши курашиш ва жиноятчиларни жазодан қочирмасликда муҳим аҳамият касб этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одам савдосида айбланган 6 шахс Ўзбекистонга олиб келинди