Фарғона вилоятидаги Қизилтепа қишлоғида жойлашган 7-сонли давлат боғчасида 22 август куни 13 нафар бола овқатдан заҳарланиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда расмий манбалар хабар берди.
Ҳодиса содир бўлганидан сўнг, болалар дарҳол тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, улар хавфсизлик ва саломатлик мақсадида шифохонага ётқизилди. Ҳозирда боғчанинг фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлиб, болаларнинг саломатлиги учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Фарғона вилояти Санэпидкўмитаси ушбу заҳарланишнинг аниқ сабабларини текширмоқда. Мутасаддилар таъкидлашича, текширув жараёнида овқат сифати, сақлаш шартлари ва болалар овқати билан боғлиқ барча қадамлар атрофлича ўрганилади. Бу эса бундай ҳолатларнинг келажакда такрорланишини олдини олишга хизмат қилади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!