date

Тошкентда Gentra бутунлай ёниб кетди

Тошкентда Gentra бутунлай ёниб кетди

Бугун, 9 сентябрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида Gentra туркумидаги автомашина бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий хабар берди, деб хабар берди fvb.uz.

Маълум қилинишича, соат 16:30 атрофида Юнусобод туманидаги Тошкент катта ҳалқа автомобиль йўлида машинанинг ёнгани ҳақида фавқулодда вазиятлар бошқармасига сигнал келиб тушган.

Шундан сўнг, ёнғин-қутқарув техникалари кўрсатилган манзилга тезкорлик билан, соат 16:35 да етиб борган ва қисқа вақт ичида, соат 16:45 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирга қадар ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот берилмаган. Айни пайтда ёнғиннинг аниқ сабаби ва келтирилган моддий зарар ҳажми текширилишида. Қутқарувчилар ва шаҳар ФВБ мутахассислари ҳодисани таҳлил қилмоқда ва келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Ёнғин оқибатида йўл ҳаракатига ҳам айрим тўсиқлар пайдо бўлган бўлиши мумкин, аҳолидан сабр-тоқатли бўлиш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Gentra бутунлай ёниб кетди