date

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш таклиф этилди

Ички ишлар вазирлиги ҳайдовчилик қоидаларини бузган шахсларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича янги ташаббусни илгари сурди. Бу ташаббуснинг асосий мақсади ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва оғир йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдир.

Агар ҳайдовчи бир ой ичида қуйидаги қоидабузарликларни 10 марта такрорлайдиган бўлса:

-40–60 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш;

-қизил чироқда тўхтамай ўтиш;

-қарши йўлга чиқиш ёки аварияли вазиятни юзага келтириш,

шунда ҳайдовчи 6 ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади. Бу чора ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш ва йўлда хавфсизликни оширишга қаратилган.

Вазирлик фикр билдиришича, ушбу янги жавобгарлик тизими қоидаларига эътиборсизлик қилувчи ҳайдовчиларни самарали тарзда жавобгарликка тортиш имконини беради ва оғир ЙТҲларнинг олдини олади.

Лойиҳа муҳокамаси 25 сентябргача давом этади ва аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда кейинчалик қонуний равишда қабул қилиниши режалаштирилган. Шундай қилиб, давлат йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш йўлида яна бир қадам қўяди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчиларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш таклиф этилди