Ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилаётгани сир эмас. Банклар кредит беришда муайян шартлар билан иш олиб борса-да, уларнинг тўғри йўналтирилиши ва ўз вақтида қайтарилиши талаб этилади. Аммо баъзи ҳолларда, қарзларни қайтаришда муаммолар юзага келмоқда ва бу ҳолатлар судгача ва Мажбурий ижро бюроси (МИБ) органларига ҳам олиб бормоқда.
Куни кеча ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида катта суммадаги қарздорлик туфайли қимматбаҳо юк машинаси хатланди. Маълум бўлишича, МЧЖ ва “Ипотека банк” АТБ ўзаро шартномага кўра кредит ажратилган бўлса-да, жамият томонидан қарз ўз вақтида тўланмагани сабабли банк судга мурожаат қилган. Суд қарорга асосан, 452 286 АҚШ доллари мажбурий ундириш белгилаб берилган. Ундирув эса гаровдаги транспорт воситасига қаратилган.
Қарздор жамиятга ихтиёрий муддат берилганига қарамай, қарзни қайтаришда қийналгани сабабли, МИБ органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари бошланди. Бу жараёнда “Mercedes-Benz” автомашинаси гаровга қўйилгани сабабли, у хатланди.
Ҳозирда бу жараёнда ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда ва қарздорликнинг амалга оширилишига катта эътибор қаратилаётгани кўриляпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!