Самарқанд вилояти Ургут туманидаги савдо дўконларидан бирида сотувчи бир нечта шахслар томонидан калтаклаб кетилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видео орқали маълум бўлган ва вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий тасдиқлади.
Ҳолат 22 сентябрь куни соат 18:30 атрофида Ургут тумани “Мерганча” маҳалласи ҳудудидаги дўконлардан бирида содир бўлган. 1993 йилда туғилган фуқаро Х.М. уч нафар таниши билан бирга дўконга келиб, бир кун олдин унинг укаси ва дўконда савдо қилаётган С.Ш. ўртасида келиб чиққан келишмовчиликни баҳона қилиб, С.Ш.ни калтаклаб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “Г” банди асосида жиноят иши қўзғатилган. Вилоят ИИБнинг расмий баёнотида айтилишича, “ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.”
Бу ҳолат маҳаллий жамоатчилик ва дўкон соҳиблари ўртасида хавфсизлик ва тартибни таъминлаш аҳамиятини яна бир бор кўрсатмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!