date

Сурхондарёда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси берган гуруҳ қўлга олинди

Сурхондарёда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси берган гуруҳ қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида йирик қонунбузарлик фош этилди. Ички ишлар органлари маълумотига кўра, Термиз шаҳрида жиноий гуруҳ ҳайдовчилик гувоҳномаларини сохталаштириш ва қонуний кўриниш бериб тарқатиш билан шуғулланган.

Тергов маълумотларига кўра, Давлат хизматлари маркази ходими ўз шериклари билан бирга имтиҳон топширолмаган ёки умуман ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган шахсларга ноқонуний йўл билан ҳужжат тайёрлаб бериб келган. Сохта маълумотлар ЙҲХХнинг электрон базасига киритилиб, гувоҳномалар ҳақиқий ҳужжат сифатида расмийлаштирилган.

Натижада жами 18 нафар фуқаро ноқонуний равишда ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлган. Суд қарорига асосан, жиноий схема ташкилотчиларидан бири 4 йилга, иккинчиси эса 3 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилди. Барча қалбаки гувоҳномалар ҳақиқий кучини йўқотди ва электрон тизимдан чиқариб ташланди.

Ички ишлар вазирлиги таъкидлашича, ҳозирда мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам шу каби ҳолатлар бўйича текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутахассислар бу каби қонунбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид эканини эслатиб ўтмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси берган гуруҳ қўлга олинди