29 сентябрь куни кечқурун пойтахтнинг Яшнобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати орқали маълумот берилди.
Маълумотларга кўра, соат 21:20 атрофида Жарқўрғон кўчасида ҳаракатланаётган ЗИЛ русумли юк автомашинаси ва YUTONG маркали автобус ўзаро тўқнашди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмагани қайд этилмоқда. Шу билан бирга, транспорт воситаларида моддий зарар кузатилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар