Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Самарқанд шаҳрида 1 октябрь куни соат 16:00 ларда A.Темур маҳалласи ҳудудида юз берган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда 2002 йилда туғилган фуқаро M.И. таниш бўлган аёл билан сайр қилиб юрган пайтда ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Маълум қилинишича, йигит мазкур баҳсни ҳал қилиш мақсадида аёлга автомашинага ўтиришни таклиф қилган, лекин аёл рози бўлмагани сабабли фуқаро уни мажбуран машинага олиб ўтказишга ҳаракат қилган.
Текширув давомида аёл мазкур ҳолат бўйича даъво қилмаслигини билдирган. Шу муносабат билан эркакка нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний қарор чиқариш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилди.
Ташқи кузатувлар ва ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар ҳолатнинг тегишли расмий идоралар томонидан текширилганини тасдиқлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!