date

Сурхондарёда теримчиларни олиб кетаётган Labo ЙТҲга учради

Сурхондарёда теримчиларни олиб кетаётган Labo ЙТҲга учради

Сурхондарё вилоятида пахта теримидан қайтаётган аёлларни ташиётган Labo автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расман маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳодиса 3 октябрь куни соат 19:00 ларда Бандихон тумани “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Маълумотларга кўра, Labo ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган пайтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган Cobalt русумли автомашина билан тўқнашган.

Зарба оқибатида Labo ҳайдовчиси ва унда бўлган беш нафар аёл турли даражада тан жароҳатлари олган. Улар шифокорлар ёрдамида тезда туман шифохонасига етказилган.

Айрим ижтимоий тармоқларида тарқалган “машинада 16 нафар аёл бўлган ва барчаси жароҳат олган” деган маълумот расмийлар томонидан рад этилди. ЙҲХБнинг аниқлашича, воқеа вақтида Labo автомашинасида беш нафар теримчи аёл бўлган, уларнинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Бандихон тумани ички ишлар бўлими тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилган. Терговчилар ҳодисанинг сабаб ва шароитларини аниқлаш учун суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент–Ўш” халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлган, ушбу фожеа натижасида етти киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Бандихонда содир бўлган мазкур ҳодиса яна бир бор йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлигини эслатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда теримчиларни олиб кетаётган Labo ЙТҲга учради