Экшн-камералар ишлаб чиқарувчи GoPro компанияси асосчиси ва бош директори саналадиган Ник Вудман АҚШда 2014 йилда энг кўп маош олган компания раҳбари деб топилди. Бу ҳақда «Bloomberg»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг июнида Вудман умумий миқдори 284,5 млн долларга тенг 4,5 млн акцияга эга бўлган. Бундан уч ҳафта ўтиб, унинг компанияси IPO рейтингига кирган.
Шу тариқа Вудман 2013 йилда энг кўп пул ишлаган, Cheniere Energy компанияси бошқарувчиси Чариф Сукини ортда қолдирди. Сукининг 2013 йилда ишлаб топган пули 281 млн долларни ташкил этган эди.
Қайд этилишича, Ник Вудман 2013 йилда 800 минг доллар маош оллган, шунингдек унга мукофот сифатида ҳар ойда 1 млн доллар тўланган. Қолаверса, компания томонидан унинг йўл кираси учун ҳар ойда 50 минг доллар ажратилган.
Bloomberg Billionaires Index маълумотига кўра, Вудман айни вақтда компаниясидаги энг катта таъсирга эга шахс ҳисобланади, унинг жами улуши 2,4 млрд долларга баҳоланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин