date

Навоийда икки қалампир учун 2 миллиард сўмлик чек урилди

Навоийда икки қалампир учун 2 миллиард сўмлик чек урилди

Навоий вилоятида кутилмаган ҳолат қайд этилди — икки дона қалампир учун 2 миллиард сўмлик чек расмийлаштирилган. Бу воқеа ҳақида Адлия вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, дўкон сотувчиси томонидан оддий хато ортидан шундай ҳолат юз берган. У 20 минг сўмлик қалампир маҳсулоти учун чек уриши лозим бўлган бўлса-да, англашилмовчилик сабабли 2 миллиард сўм суммани тўлов кассасига киритиб юборган.

Бу хатолик сабабли тадбиркор ҳисобида катта миқдорда солиқ қарздорлиги юзага келган. Ҳолатдан кейин тадбиркор солиқ идорасига мурожаат қилиб, ортиқча ҳисобланган маблағни бекор қилишни сўраган. Бироқ ҳудудий Солиқ бошқармаси “чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмайди” деган асос билан рад жавобини берган.

Шундан сўнг тадбиркор қонун йўли билан ўз ҳақини талаб қилишга қарор қилган. У вилоят Солиқ бошқармаси устидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Суд текширувидан сўнг мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонун талабларига зид, деб топилди ва тадбиркор фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Бу воқеа кичик бир рақам хатоси ҳам тадбиркорлар фаолиятига қай даражада таъсир кўрсатиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди. Мутахассислар эса шундай ҳолатларни олдини олиш учун электрон ҳисоб тизимларини яхшилаш ва чек маълумотларини тузатиш имкониятини қонун даражасида белгилаш зарурлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда икки қалампир учун 2 миллиард сўмлик чек урилди