Қорасув-2 даҳасида 5 та кўп қаватли уй газсиз қолди

1 дақиқа ўқиш64
Қорасув-2 даҳасида 5 та кўп қаватли уй газсиз қолди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги «Ш. Бурхонов» маҳалласи, Қорасув-2 даҳасида газ қувурига зарар етди.

Маълум қилинишича, ер устида жойлашган паст босимли газ қувури устига дарахт қулаб тушган.

Оқибатда газ қувури шикастланган ва хавфсизлик чоралари доирасида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Ҳодиса сабаб Қорасув-2 даҳасидаги 5 та кўп қаватли турар жой газ таъминотидан узилган.

Айни пайтда авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Мутасаддиларнинг билдиришича, таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг истеъмолчилар олдиндан огоҳлантирилган ҳолда газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали юзага келган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?