14:14 / 22.04.2015
9 570

Ўзбекистонда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Адлия вазирлигида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Вазирлик ва идоралар, йирик корхона ва ташкилотлар юристлари иштирок этган тадбирда юридик хизматнинг давлат органларидаги ролини янада ошириш, бошқарувдаги иштирокини кенгайтиришга оид масалалар муҳокама этилди.

Тадбирда юридик хизматнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид амалий ва назарий ҳамда қонунийликни таъминлашда унинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муаммолар, соҳа мутахассисларини ўқитишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Давлат органлари тизимида юридик хизматнинг ролини янада ошириш ва соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди