date

Ўзбекистонда бананга вирусли қон юборилиб, сотилаётгани рад этилди

Ўзбекистонда бананга вирусли қон юборилиб, сотилаётгани рад этилди

Ўзбекистонда “ОИТС билан зарарланган қон шприц билан бананларга юборилмоқда” деган хабарлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Шифокорлар бу иддаоларни кескин инкор этиб, жамоатчиликни асоссиз хавотирдан қайтарди.

Мутахассислар айтишича, банандан чиқадиган қизил суюқлик ёки масса — тропик минтақаларда кенг учрайдиган замбуруғ ёки бактериал касаллик белгиси. Бундай банан истеъмолга ярамайди, аммо бу ҳолатнинг вирус билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Шифокор шундай таъкидлайди:

“Бананнинг ичига чинакам қон юборилмайди. Биринчидан, бундай миқдордаги қон қаердан олинади? Иккинчидан, ОИВ овқат ҳазм қилиш йўли орқали юқиши мумкин эмас. Илмий адабиётларда бундай ҳолат ҳеч қачон қайд этилмаган.”

ОИВ фақат учта йўл билан юқиши маълум: ҳимояланмаган жинсий алоқа, қон билан боғлиқ тиббий амалиётлар ва онадан болага ўтиш. Банан пўчоғи тешилгани учун тезда чирийди, вирус эса ташқи муҳитда узоқ сақланолмайди — бунинг ўзиёқ мишмишларни йолғонлигини билдиради.

Изоҳда яна шундай дейилади:

“Бу каби фейк хабарлар фақат бизда эмас, банан етиштирмайдиган кўплаб мамлакатларда ҳам тез тарқалади.”

Аввалроқ ОИТСга чалинганлар атрофдагиларга зарар етказиш мақсадида ўтириш жойларига игна қўйиб кетмоқда деган видеолар ҳам сохта экани, уни тарқатган ёшлар аниқлангани маълум қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бананга вирусли қон юборилиб, сотилаётгани рад этилди